Ссылки доступа

Россияда қолиб кетган тожик мигрантлари ватанларига бепул олиб келинади


Тожикистон ҳукумати “Тожикистон темир йўллари” давлат корхонасига «Оқсарой» ўтиш пунктида қолиб кетган барча мигрантларни мамлакатга бепул олиб келиш борасида кўрсатма берди. Ой бошида Тожикистоннинг 200га яқин фуқароси Москвадан Душанбе ва Хўжандга кетаётган учта поезддан туширилди.

Тожикистоннинг РФдаги элчихонасининг 9 ноябр куни маълум қилишича, айни дамда Оқсаройда 130 нафар тожик мигранти бор. Астрахан вилоятининг Красноярск туман суди Тожикистоннинг 60дан ортиқ фуқаросини Россиядан чиқариб юбориш борасида қарор қабул қилди. Уларга “РФдан чиқиш ва РФга кириш тартиби тўғрисида”ги қонунга асосан яқин уч йил мобайнида Россияга кириш тақиқланди. «Оқсарой» пунктида қолиб кетган бошқа мигрантлар ҳам суд қарорини кутмоқда.

Россия ФХХ Чегара бошқармасининг Қалмиқистон Республикаси ва Астрахан вилояти бошқармаларининг маълум қилишича, «Оқсарой» ўтиш пунктида ноябрь ойи бошларида «Москва-Душанбе» йўловчи поездида Россия қонунларни бузган 90 дан ортиқ киши аниқланган.

“Тожикистон темир йўллари” ДУК матбуот котиби Анвар Латифзоданинг айтишича, ҳукумат корхонага мурожаат қилиб, «Оқсарой» ўтиш пунктида қолиб кетган мигрантларни мамлакатга бепул олиб келишни топширди. Унинг сўзларига қараганда, мигрантлар билан боғлиқ вазият «Душанбе-Москва-Душанбе» ва «Хўжанд-Москва-Хўжанд» йўналишида қатновчи поездлар ҳаракатига таъсир кўрсатмади.

«Бизнинг элчихона РФ ТИВга нота юборди, унда Астрахан вилоятида юз берган воқеадан ташвишга тушиш билдирилган», - дейди Тожикистоннинг РФдаги элчихонаси матбуот котиби Сарвар Бахти.

Маълум бўлишича,Тожикистоннинг кўплаб фуқароларининг поездан тушириб қолинишига уларнинг ёнларида ватанларига қайтишда бериладиган шахсини тасдиқловчи вақтинчалик гувоҳнома бор эди. Бу каби гувоҳномалар хориждагиТожикистон элчихонаси ва консулхонаси томонидан – паспорти йўқотилган фуқароларга 60 кун муддатга берилади ваватанга қайтиш хуқуқини беради. Чегарачилар расмий регистрация ва патенти бўлмаган Тожикистон фуқароларининг Россиядан чиқиб кетишига йўл қўймади.

XS
SM
MD
LG