Ссылки доступа

Саудия Арабистонида коррупция иши бўйича 200 киши ушланди


Саудия Арабистони расмийлари мамлакатда коррупция бўйича олиб борилаётган тергов сабабли икки юздан ортиқ кишини сўроқ қилди. Ҳибсга олинган атиги етти кишига айб қўйилмади ва улар озод қилинди.

Саудия Арабистони бош прокурори 9 ноябрь куни баёнот бериб, коррупция схемаси бўйича кўрилган зарар бир неча ўн йилда 100 миллиард долларни ташкил қилишини таъкидлади. Унинг сўзларига қараганда, суистеъмолликларни ўрганиш уч йилдан бери олиб борилмоқда.

Подшоҳликда бир ярим мингдан ортиқ банк ҳисоблари музлатилди. Тергов мамлакат ташқарисига ҳам чиқди: Бирлашган Араб Амирликларининг марказий банки Саудия Арабистоннинг 19 нафар фуқаросига тегишли ҳисоблар ҳақида маълумот сўради. Банкирларнинг Reuters агентлигига айтишича, бадавлат кўплаб мижозлар минтақадаги ўз активларни сота бошлаган.

5 ноябрь куни Саудия Арабистонида 11 нафар шаҳзода, тўрт вазир ва ўнлаб собиқ вазирлар қўлга олинди. Бу иш билан куни кеча шаҳзода Муҳаммад бен Салмон фармойишига биноан ташкил этилган коррупцияга қарши кураш қўмитаси шуғулланмоқда.

XS
SM
MD
LG