Ссылки доступа

Америкаликлар Тожикистонда қутқарувчилар учун кимёвий ҳимоя бўйича курслар ташкил қилди (видео)


Тожикистонда АҚШ элчихонаси «Кимёвий-биологик, радиацион ва ядровий низоларда бирламчи акс-таъсир гуруҳларининг ҳаракатлари» бўйича курслар ташкил қилди. «Терроризмга қарши курашга кўмаклашиш дастури» доирасида маҳаллий қутқарувчиларга экстремал шароитларда ишлаш учун махсус ускуналарни ҳам беришди.

Тожик қутқарувчилари учун кимёвий, биологик ва радиацион ифлосланиш ҳудудларида ишлаш бўйича курсларни АҚШнинг энг яхши мутахассислари ўтказмоқда. Бу ерда таҳдид даражасини қандай қилиб тўғри аниқлаш ва баҳолашни, биринчи навбатда нима қилиш кераклиги ва энг асосийси, қандай қилиб, одамларни қутқариш ва бунда ўзи жабр кўрмасликка ўргатишади.

Ҳозирча мамлакатда бундай вазиятлар бўлмаган, лекин тингловчилар машғулотларга жиддий муносабатда бўлмоқда. Курслар ҳар йили ўтказилади ва фақат шу курслардагина атроф-муҳит ифлосланишига қарши кураш ва зарарланиш ўчоқларидан одамларни қутқаришдаги янги воситаларни билиб олиш мумкин.

Беш кун давомида тожик мутахассислари америкалик ҳамкасблари уларга берган ускуналар билан ишлашни ўрганиб олишлари зарур. Алоқа воситалари, газометрлар, дозиметрлар, кимёвий ҳимоя, кислород генераторлари ва бошқа кўплаб нарсалар, шулар жумласидандир.

Тожикистонда радиацион таҳдидлар борасида энг заиф жой Сўғд вилояти ҳисобланади. Бу ерда радиацион чиқиндиларнинг йирик сақланиш жойлари бор бўлиб, уларнинг сиғими эллик беш миллион тоннадан ортиқроқ. Бошқа бир чиқиндилар омборхонаси эса пойтахтдан атиги 50 км шарқда жойлашган. Уларнинг хавфи ўта кам, бироқ барибир бу хавф аслида мавжуд. Турли террорчилик тузилмалари мавжуд бўлган Афғонистон яқинлиги ҳисобга олинса, ҳеч ким кимёвий ёки биологик қуроллар қўлланган ҳолда терактлар бўлиши эҳтимолини инкор қила олмайди.

XS
SM
MD
LG