Ссылки доступа

Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари минтақавий иқтисодий форумини ташкил қилишни таклиф этди


Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари минтақавий иқтисодий форумини ташкил қилишни таклиф этди.

Маҳаллий ОАВларга кўра, бундай ташаббусни президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида бугун бошланган "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуидаги халқаро анжуманида илгари сурди.

Президент Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик шароитини яхшилаш лозимлигини билдирди. «Биз бунинг учун «Минтақавий иқтисодий форум» ташкил этишни таклиф қиламиз. Биз минтақалар, уларнинг раҳбарлари ва бизнес жамоалари билан бевосита диалог олиб борадиган бўлсак, натижамиз шундоққина кўриниб туради. Биз уларга ёрдам бериш эмас, балки халақит бермасак – натижалар янада кўпроқ», – деди у.

Президентнинг фикрига кўра, бу механизмлар бутун Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишии таъминлаб, мамлакатларимизнинг индустриал, инвестиция ва интеллектуал салоҳиятини бевосита ҳаракатга келтиришга имкон беради.

Бундан ташқари, Мирзиёев йил бошидан бери Ўзбекистоннинг минтақа давлатлари билан ўзаро товар айирбошлаши 20 фоизга ошганини таъкидлади. Алоҳида давлатлар билан эса 70 фоизгача ошган. "БМТ экспертларининг ҳисоботига кўра, мамлакатларимизнинг самарали ҳамкорлиги орқали сўнги ўн йилда минтақадаги ЯИМ ҳажми икки баробарга ошиши мумкин эди", дейди президент.

Эслатиб ўтамиз, анжуманда минтақа давлатларининг ташқи ишлар вазирлари, БМТ, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ, ЕТТБ каби нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари, таниқли экспертлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, жами 500 дан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда.

XS
SM
MD
LG