Ссылки доступа

Жиҳодчилар Суриядаги Абу Камол шаҳри устидан ўз назоратини қайта тиклади


«Ислом давлати» гуруҳи экстремистлари якшанба куни президент Башар Асадга содиқ бўлган Сурия армияси қўшинларининг позицияларини эгаллаганларидан сўнг, Дайр аз Зор музофоти жануби-шарқидаги стратегик жиҳатдан муҳим бўлган Абу Камол чегарабўйи шаҳри устидан ўз назоратини тиклади.

Бу ҳақда Лондонда жойлашган Инсон ҳуқуқларини мониторинг қилиш маркази хабар қилмоқда. Сурия ҳукумат қўшинлари шаҳарни қуршаб олган исломчилар босими остида Абу Камол шаҳридан чекинди. Хабарларда Абу Камол шаҳри чеккаларида шафқатсиз жанглар бораётгани, чунки Сурия ҳарбийлари ва уларнинг тарафдорлари қарши ҳужумларга ўтиб, бой берилган позицияларни қайтариб олишга уринаётганлиги айтилмоқда.

Пайшанба куни иттифоқчилари томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия қўшинлари ИДнинг Абу Камол шаҳридаги мудофаа чизиқларини бузиб ўтиб, шаҳарга кирган ва жиҳодчиларнинг Суриядаги сўнгги йирик қалъасини озод қилган эди. Ғалабадан сўнг улар шаҳарни террорчилардан тозалай бошлашди. Жанговар ҳаракатлар ҳудудидаги манба хабар беришича, Сурия қўшинлари чегарада Ироқ қўшинлари билан учрашганларидан сўнг, ИД экстремистларини кенг ҳудудда қуршовга олган эдилар.

XS
SM
MD
LG