Ссылки доступа

Қирғизистоннинг 2040 йилга мўлжалланган ривожланиш лойиҳаси ишлаб чиқилди


Мамлакатнинг барқарор ривожланиши Миллий Кенгашининг навбатдаги мажлисига 2018-2040 йилларга мўлжалланган «Таза қоом. Жаны доор» деб номланмиш мамлакатни барқарор ривожлантириш стратегиясининг лойиҳаси тақдим қилинади. Бу ҳақда президент маъмурияти маълум қилди.

Миллий Кенгаш котиби Нурсулу Ахметова билан бўлиб ўтган учрашувда ҚР президенти Атамбоев баёнот бериб, сўнги йилларда қўлга киритилган ижобий ютуқлар Қирғизистон олдига иқтисодни ривожлантириш йўлида юксак вазифаларни қўймоқда, деди. Унинг фикрича, бу вазифаларга рақамли технологияларни ривожлантириш ва кенг жорий этиш орқалигина эришилади.

Унинг айтишича, Қирғизистон 2040 йилга бориб тараққиётнинг бош мақсади сифатида инсон манфаатлари белгиланган минтақадаги яшаш учун “энг қулай ва энг хавфсиз”, ҳамда ўзига хос ва ноёб маданиятга эга мамлакат бўлиши керак.

Октябрь ойи сўнгида Атамбоев қисқа муддатли таътил олди. Давлат раҳбари маъмурияти ўшанда, таътил вақтида у 2040 йилларга мўлжалланган ҚР барқарор ривожланиш стратегиясининг якуний варианти устида ишлар устида ишлашини маълум қилган эди.

Мамлакатда информацион технолгияларни жорий этишни кўзловчи «Таза қоом» лойиҳаси Қирғизистон ҳукумати томонидан 2017 йилнинг баҳорида тақдим қилиган эди. Ўшанда бу лойиҳа 2040 йилгача бўлган муддатда мамлакат ривожланиши миллий стратегиясининг бир қисми бўлиши таъкидланган эди.

XS
SM
MD
LG