Ссылки доступа

Тожикистон банк соҳасини соғломлаштириш мақсадида хорижий консультантларни таклиф қилмоқда


Банк соҳасини ислоҳ қилиш ва хорижий консультанларни жалб қилиш мақсадида Тожикистон Миллий банки халқаро молия институтларидан ёрдам сўради.

Бу борадаги баёнот ўтган ҳафтада Миллий банк раиси Жамолиддин Нуралиевнинг ҳалқаро молия институтлари - Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки, Европа Тараққиёт ва тикланиш банки вакиллари ва бошқалар билан бўлиб ўтган учрашувида берилди.

Миллий банк матбуот котиби Мавжуда Ҳасанованинг айтишича, сўнги икки йилдамамлакат банклари инқироз билан тўқнаш келди ва Миллий банк бу соҳада юзага келган инқирозни бартараф этиш мақсадида хорижий консультантларни жалб қилишга қарор қилган.

Тожикистонда банк инқирози ўтган йили бошланди. Ўшанда бир вақтнинг ўзида тўртта кредит муассасаси омонатчилар ва ҳамкорлар олдидаги қарзларни уза олмаган эди. Марказий банк ўшандабанклардаги инқирозлар нотўғри менежмент ва қарзлардан узилмаслик, бу ўз навбатида нақд пулларнинг етишмаслиги оқибатида юзага келганини айтган эди.

Натижада иккита банк касодга учраганини, иккита банк эса давлатнинг қўллаб-қувватлаши билан ўз фаолиятини давом эттириши ҳақида баёнот берди: биринчи банк 2 млрд 250 млн сомони, иккинчиси эса – 1 млрд 70 млн сомони олди. Бироқ бу иккита кредит муассасидаги вазият деярли ўзгармай қолган.

XS
SM
MD
LG