Якшанба куни кечқурун полиция машиналари шаҳарнинг марказий қисмидаги чорраҳалардан бирини тўсиб қўйди. ОАВда гувоҳ бўлганларнинг воқеа жойидан олган фото ва видеолавҳалари пайдо бўлди, уларда гўёки отишма бўлганлиги хабар қилинганди. Кейинроқ полциядагилар отишма ҳақидаги ахборот воқеликка мос келмаслигини баён қилишди.
Маҳаллий ОАВ Олма ота ИИДга таянган ҳолда, 12 ноябрь куни кечқурун уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан Бостанлиқ тумани ҳудудида 1994 ва 1969 йилда туғилган, Жанубий Қозоғистон вилоятида яшовчи икки нафар шахс ушланганини хабар қилаяпти
Гумон қилинувчиларнинг автомобиллари кўздан кечирилганда, «ёруғлик-товуш автомати, унинг бўш ёруғлик-товуш патронлари тўлатилган магазини», шунингдек, ов пичоғи ва бронежилет олиб қўйилганлиги хабар қилинмоқда.