Ссылки доступа

Тожикистонда тиббиёт университети проректори $16 минг пора олгани учун 8 йилга қамалди


Душанбе шаҳар Фирдавсий тумани суди Тожикистон давлат тиббиёт университетининг ўқув ишлари бўйича проректори Дилшод Солеховни йирик миқдорда пора олгани учун 8 йилга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм чиқарди. Маҳкумнинг қариндошлари ҳукм устидан юқори турувчи инстанцияга, албатта шикоят қилишларини айтишди.

Суд муҳокамаси давомида Дилшод Солехов 16 минг доллар эвазига абитуриентни Ҳиндистон фуқароси сифатида ўқишга киритиб қўйишга ваъда бергани аниқланди. Чет эл фуқаролари ТР президенти ҳузуридаги Миллий тест марказидаги марказлашган имтиҳонлар топширишдан озод қилинган. Проректор ушланди, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

«Бу туҳмат ва мамлакат ҳамда хорижда танилган олимга ҳасад қилувчиларнинг фитнаси. Биз, ҳукм устидан юқори турувчи инстанцияга, албатта штикоят қиламиз», - деб баён қилди, маҳкумнинг қариндоши Шоди Сафаров. Унинг сўзларига қараганда, суд адвокатнинг важларини ҳисобга олмаган. Адвокат Дилшод Солехов проректор уни ёмон кўрувчилар томонидан уюштирилган туҳмат қурбони бўлганини қатъиян таъкидламоқда.

Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети ўнлаб йиллардан буён тиббиёт ходимлари ўчоғи ҳисобланади. Ҳозирги вақтда бу олий ўқув юртида 600 га яқин чет эллик таҳсил олмоқда.

XS
SM
MD
LG