Ссылки доступа

Туркманистон пенсия ва ижтимоий нафақалар нақдсиз шаклга ўтади


Туркманистон ижтимоий таъминот хизматининг маҳаллий бошқармалари пенсионер ва имконияти чекланган фуқаролар ва болалар учун нафақа олувчиларга мурожаат қилиб, тегишли маблағларни олиш учун банкларда ҳисоб рақамларни очишга чақирмоқда.

Энг сўнги муддат 31 декабрь деб белгиланди, дея хабар берди маҳаллий ОАВ.

Кўрсатилган муддатдан сўнг, тўловлар фақат банк карталари орқали тўланади. Бу борадаги эълонлар маҳаллий маъмуриятларнинг биносига осиб қўйилди. Эълон матнига қараганда, пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз шаклга ўтказилиши давлат тўловларини такомиллаштириш ва нақдсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Туркманистондаги кузатувчиларнинг фикрича, бу талаблар эркин ҳаракат қила олмайдиган инсонларнинг ҳаётини оғирлаштиради.

Туркманистонда пенсия ва нафақаларнинг нақд пулсиз шаклига ўтказилиши ҳақида илк бор 2016 йил охирларида айтила бошланган эди. Сўнги тўрт йилда Туркманистонда давлат муассасалари ходимлари ва бюджет соҳасида ишловчиларнинг ойлик маошлари нақд пулсиз шаклда, банк карталарига ўтказиш орқали амалга ошириб келинаётган эди.

Йил мобайнида берилган бир неча бор баёнотларда мамлакат банклари томонидан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўxталиши, пластик карталардаги нақд пул маблағлари миқдоридаги чекловлар, банкомантлар миқдори етарлича эмаслиги ва пул маблағлари йўқлиги ҳақида маълум қилинган эди.

XS
SM
MD
LG