Ссылки доступа

Қозоғистонда “диний эътиқод сабаб хотинини чавақлаган” эркак ҳибсга олинди


Чимкент шаҳар суди “диний эътиқод сабаб юзага келган жанжалдан сўнг” хотинига оғир тан жароҳати етказганликда гумон қилинаётган Хайрулла Нарметов ҳибсда ушлаб турилиши борасида қарор қабул қилди. Бу ҳақда пайшанба куни туман суди судьяси Баглан Амиралиев маълум қилди.

Судьянинг айтишича, суд Нарметовни ҚР Жиноят Кодексининг 106 моддаси 1 қисми (“Қасддан тан жароҳати етказиш”) жиноятида айблади ва икки ой муддатга ҳибсга олиниши борасида қарор қабул қилди.

«Жанубий Қозоғистон вилояти Сайрам туманида истиқомат қилувчи, 1983 йилда туғилган Хайрулла Нарматов 12 ноябрда юз берган ҳодиса муносабати билан Қаратов туман судига қарор эълон қилиниши муносабати билан олиб келинди. Суд мажлиси жараёнида у айбига тўла иқрор бўлди вабу ишни ғазаблангани боис қилганини айтиб, қилмишидан пушаймон бўлди», — деди Баглан Амиралиев.

Ҳафта бошида ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеода ўзини “1983 йилда Сайрамда туғилган Хайрулла Нарматов” дея таништирган эркак ханжарни кўрсатиб, уни хотиннинг қорнига тиқиб олганини айтган, унинг сўзларига қараганда “хотини бошқа динга кириб кетган ва ортга қайтишни истамаяпти”.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот котиби Асилбек Досалининг айтишича, тиғ жароҳати билан 12 ноябрь куни шифохонага олиб келинган, 1986 туғилган аёлнинг аҳволи яхши, шифокорлар унинг аҳволини барқарор, демоқда. У реанимация бўлимидан палатага ўтқазилди, деди матбуот котиби.

XS
SM
MD
LG