Ссылки доступа

Қозоғистонда фуқароларнинг ер манфаатларини ҳимоя қилувчи «Алаш жоли» бирлашмаси тугатилди


Остонадаги ихтсослаштирилган туманлараро иқтисодий суди «Алаш жоли» жамоат бирлашмасининг давлат регистрациясини яроқсиз деб топди ва мазкур бирлашмани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бундан аввал суд “Алаш жоли” республика жамоат бирлашмаси фаолиятитни тугатиш борасида даъво аризасини берувчи (Остона шаҳар Давлат даромадлари департаментининг Есилск туман давлат даромадлари бошқармаси-Таҳририят)нинг вакили таъсисчилар рўйхатида бўлган айрим шахсларнинг “мазкур ташкилот таъсис этилишида аралашмаганликлари”ни маълум қилгани борасида баёнот берганини таъкидлаган эди.

«Жамоат ташкилолтини тугатиш жараёнлари Қозоғистон Адлия вазирлиги зиммасига юклатилсин”. Бирлашмадан давлатга 1 135 тенге (уч ярим долларга яқин) миқдорида давлат божи ундирилсин», — дейилади суд қарорида.

Ўтган йили “ҳукуматнинг хорижликларга аграр ерларни ижарага бериш режасига қарши” ташаббус гуруҳи сифатида ташкил этилган бирлашманинг рўйхатга олиниш жараёни шу йилнинг 17 июлида амалга ошган эди.

Бирлашма фаоллари баёнот бериб, ўзларининг суд раисига нисбатан талаблари қондирилмаганидан сўнг, суд жараёнларини бойкот қилишларини маълум қилишди.

XS
SM
MD
LG