Ссылки доступа

Ўзбекистонга АҚШдан республикачилар ва демократлар партиялари вакилари келади


21 ноябрь куни Тошкентга АҚШ Конгресси вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади. Делегация таркибидан республикачилар ва демократлар партиялари вакиллари ўрин олган.

Парламентлараро алоқалар доирасида конгрессменлар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида музокалар олиб бориши, шунингдек, Ҳукумат ва Ташқи ишлар вазирлигида учрашувлар ўтказиши ва қатор объектларга ташриф буюриши кутилмоқда, деб xабар қилди маҳаллий ОАВлар.

Шавкат Мирзиёев 18–20 сентябрь кунлари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида расмий ташрифи натижасида умумий қиймати 2,6 млрд долларлик ҳужжатлар тўпламини имзоланди. Жумладан, General Electric ва Honeywell корпорациялари билан нефть-газ ва нефть-кимё соҳаларида, CNH Industrial, John Deere ва Caterpillar компаниялари билан машинасозлик соҳасида, OSI Systems ва Lutron компаниялари билан электротехника соҳасида, Boeing компанияси билан фуқаро авиацияси соҳасида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида Вебстер университети филиалини очиш тўғрисида келишув имзоланди. Бу АҚШ олий ўқув юртининг МДҲ мамлакатларидаги биринчи тўлақонли филиали бўлади.

XS
SM
MD
LG