Ссылки доступа

Атамбаев: «Қозоғистон билан вазият яхшиланади»


«Қозоғистон билан вазият изга тушади, бу Қозоғистон манфаатларига ҳам мос тушади», - дея баёнот берди Бишкекда бўлиб ўтган якуний матбуот анжуманида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев. Унинг сўзларига қараганда, муносабатларни яхшиланиши “Қозоғистон учун ҳам, биринчи навбатда Россия учун ҳам зарур”.

Атамбаев навбатдаги президентлик ва парламент сайловларида “бизнинг ишимизга аралашишга ҳеч ким журъат эта олмаслиги” учун тўғри йўл тутганини айтди. Унинг сўзларига қараганда, Қирғизистон “ўзининг ички ишларига аралашмаслиги учун” бошқаларга сабоқ бериб қўйди.

«Шундай вақтлар ҳам бўлдики, 2010 йилги сайловларда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг маслаҳатчиси бу ерга келиб, пул тарқатди. Шундан сўнг биз унга мамлакатга киришни тақиқладик. Бу каби ишлар энди такрорланмайди. Энди бизнинг мамлакатга нисбатан, бошқа мамлакатларда вазиятни тебратиб қўйиш осонроқ…Биз ҳеч кимга ҳеч қачон ҳужум қилмаймиз. Аммо керак бўлса гиламга торишга қурбимиз етади», - дея баёнот берди Атамбаев.

Давлатнинг амалдаги раҳбари президентлик лавозимига 2011 йилнинг 1 декабрь куни киришган эди. Бу йил унинг ваколатлари ниҳоясига етади. 15 октябрь куни сайланган янги президент Сооронбай Жээнбековнинг инаугурацияси шу ҳафта- 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Сўнгги ярим йилда Қирғизистоннинг қўшни Қозоғистон билан муносабатлари жиддий совуқлашди. Кўпчилик буни октябрь ва ноябрь ойларида Атамбаевнинг Қозоғистон раҳбарияти шаънига билдирган танқидий фикрлари ва Остонани мамлакат ички ишларига аралашиши борасидаги айбловлари билан боғламоқда.

10 октябрдан бошлаб Қозоғистон Қирғизистон билан чегарадаги назоратни кучайтирди, бунинг оқибатида қирғизистонлик тадбиркорлар ва юк ташувчилар каттадан-катта зарар кўрмоқда. Бишкек Остонани чегараларда сунъий тўсиқ ўрнатаётганликда айбламоқда, Қозоғистон томони эса назоратнинг кучайтирилишини конрабандага қарши кураш билан изоҳламоқда.

XS
SM
MD
LG