Ссылки доступа

Тожикистонда фоҳишабоз эркакларни жазолаш таклиф қилинмоқда


d

Бош прокуратура “ишқ маъбудлари” хизматидан фойдаланадиган эркакларни жазолаш ташаббуси билан чиқди. Маъмурий ҳуқуқ-бузилишлар тўғрисидаги Кодексга тегишли ўзгартиш киритиш борасидаги таклифлар келаси йил бошларида парламентга юборилади. Бугунги кунда фақат фоҳишаларнинг ўзигина жаримага тортилади.

Мамлакат Бош прокуратураси бошқармаларидан бирининг бошлиғи ўринбосари Фаррух Рауфовнинг сўзларига кўра, “тунги капалаклар”га кўриладиган жазога қараганда, пуллик ишқ хизматидан фойдаланувчи эркакларга жиддий жазо берилади. «Демак талаб бор экан, таклиф ҳам бор. Жирканч эркаклар кам бўлса, ўз навбатида баданини сотувчи аёллар ҳам камаяди. Ўзгартиш борасидаги лойиҳа келаси йил бошларида парламентга юборилади, унинг мақсади – фоҳишаликни олдини олиш ва жамиятда ахлоқий тарбияни йўлга қўйишдан иборат. Пуллик ишқ хизматини севувчиларни жаримага тортиш ва маъмурий ҳибс кўзда тутилмоқда», - дейди суҳбатдош.

Социолог Марьям Давлатова, 10 йил аввал мақолаларидан бирида шу каби ташаббус билан чиққанива фоҳишабоз эркакларни жазога тортиш лозимлигини айтганини маълум қилди.

«Биз ҳамиша бу каби вазиятни бир томонлама баҳолаймиз. Аёлларни қоралаймиз, бироқ ҳеч қачон талаб бўлмас экан, таклиф ҳам бўлмаслигиниўйлаб кўрмаймиз. Сотиладиган муҳаббат бозоримавзудлигига бир нечта сабаб бор. Нима бўлганда ҳам эркаклар айбдор. Аёлларни мана шу иш билан шуғулланишига ундаган - эркаклардир, бу хизматдан фойдаланувчилар ҳам эркаклардир», - дейди Давлатова.

Сўнги йилларда Тожикистонда “ишқ маъбудлари” сафи кенгайиб бораётганидан хавотирлар пайдо бўлди. Мамлакат ИИВ ўтган йили 2 мингга яқин аҳлоқи бузуқ аёл аниқлангани борасида маълумот берди.

XS
SM
MD
LG