Ссылки доступа

Атамбаев Қирғизистон ЕОИИдан чиқмаслигини баён қилди


Президент Алмазбек Атамбаев Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқидан чиқмаслигини айтди.

«Аслини олганда, Қирғизистонни ЕОИИ дан узиб қўйишди. Лекин ҳеч нарсага қарамай, биз Россия билан муносабатларимизни сақлаб қолишимиз шарт. Умид қиламанки, бизни ажратиб қўймоқчи бўлаётганлар, ақлини йиғиштириб олади. Бироқ биз ЕОИИ дан чиқмаймиз. Петросян қиёфасида ЕОИИ ижроия қўмитаси бирор ҳаракат қилаётганини кўрмаяпман. Шуниси алам қилади. БСТда бир давлатнинг инжиқлиги деб бошқа давлат қамал қилинишини тасаввур ҳам қилишолмайди. Бу қамал фақат ҚР эмас, балки бутун ЕОИИ нуфузига зиён етказаяпти. Ўша ЕОИИ ижроия қўмитасидагилар мана шу ҳақда ўйлаб кўрса бўларди», - деб қўшимча қилди Атамбаев.

Аввалроқ президент Қозоғистон билан боғлиқ вазият изга тушиб кетишини, бу Қозоғистонинг ўз манфаатларига мос келишини айтган эди. Унинг сўзларига қараганда, у келажакда президент ва парламент сайловларида «ҳеч ким бизнинг ишимизга бурнини тиқа олмаслиги» учун тўғри қилдим деб ҳисоблайди.

10 октябрдан бошлаб Қозоғистон чегара назоратини кучайтирган, бу ўтказиш пунктларида киломтерлаб тирбандлик пайдо бўлишига олиб келганди. Бунгача Алмазбек Атамбаев Қозоғистон ҳукуматини ҚР президенти сайловларига аралашганлиги учун танқид қилган эди.

Остона чегарадаги кучайтирувларни ҚРдаги президент сайлови билан изоҳлаганди. Бироқ 25 октябрь куни Қирғизистон ва Хитой ўртасида товар айланиши маълумотлари бўйича «сезиларли фарқлар» борлиги ва бу чоралар контрабанда оқимини камайтиришга қаратилгани ҳақида айтилди.

XS
SM
MD
LG