Ссылки доступа

Тошкентнинг Эски шаҳарида Ислом тараққиёт маркази қуриш учун уйлар бузиладиган бўлди


Тошкентнинг Эски шаҳар қисмидаги Ҳазрати Имом масжиди атрофидаги хонадон эгалари уйлари бузилиши ва кўпқаватли уйларга кўчирилиши ҳақида огоҳлантириш хатлари олди. Бузилган уйлар ўрнида Ислом тараққиёт маркази қурилиши билдирилган.

Тошкентнинг Эски шаҳар қисмидаги Зарқайнар кўчасида яшовчи Муяссар опа уйи бузилиши ҳақида Олмазор тумани ҳокимиятидан ноябрь ойи бошида огоҳлантириш хати олганини айтди.

"Хат ҳам олдик, хокимиятдан ҳам келишди. “Бўшатинглар”, дейишяпти. “Ё домга кўчасизлар, домда яшашни хоҳламасангизлар товон пули бермиз, шу пулга уй қурасизлар ё сотиб оласизлар”, деяпти. Дом Сергелида экан. Биз унамадик. "Ё марказдан дом берасизлар ёки бузилган ховлимизнинг ўрнига ховли берасизлар", деяпмиз. Бошқа қўшнилар ҳам кўнмаяпти, жуда норози бўлиб туришибди", - дейди Муяссар опа.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Архитектура ва қурилиш бошқармаси мулозимларидан бири Эски шаҳарнинг Ҳазрати Имом масжиди атрофидаги уйлар Ислом тараққиёт маркази қурилиши учун ер очиш мақсадида бузилиши ва огоҳлантириш хати олганлар ҳозирдан кўчиш ҳаракатини бошлаши кераклигини айтди.

Унга кўра, Toshkent City лойиҳаси доирасида Эски шаҳардаги лойсувоқ пастқам уйлар ўрнида ойнаванд осмонўпар бинолар қурилиши мўлжалланяпти.

Такидлаш жоизки, Тошкент шаҳрининг, асосан, Олмазор ва Шайҳонтоҳур туманларини ўз ичига олган Эски шаҳар аҳоли нисбатан зич яшайдиган, қадимий маҳаллалардан иборат.

XS
SM
MD
LG