Ссылки доступа

Тошкентда руҳий хасталиклар клиникасидан қочган бемор қидирилмоқда


Тошкент шаҳар ИИБ бугун Республика руҳий хасталикларни интенсив кузатиш шифохонасидан қочган уч нафар бемор ҳақида 20 ноябрь куни расмий хабар берди.

Xабарга кўра, қочганлар илгари турли жиноятларни содир этганлар. Уларнинг бири ўғрилик жиноятини содир этган, иккинчиси гиёҳванд моддаларни тарқатишда ва қамоқxонадан қочиб кетишда, учинчиси эса қасддан баданга оғир тан жароҳат етказганликда айбланган.

Беморларнинг клиникадан қандай қочиб кетганлари маълум эмас. Тиббий муассасанинг ходимлари изоҳ беришдан бош тортдилар.

Айни пайтда полиция қочиб кетганларни қидирмоқда. Беморни ушлаш мақсадида барча постларда хизмат кучайтирилган тартибга ўтказилган.

XS
SM
MD
LG