Ссылки доступа

Росгидромет Қозоғистон билан чегарадаги радиациявий ифлосланишни тасдиқлади


Россия гидрометерология ва атроф-муҳит мониторинги федерал хизмати Россия ҳудудида 2017 йил сентябрдаги радиациявий ҳолат ҳақидаги бюллетенни эълон қилди.

Унда радиоактив рутений-106 (Ru-106)нинг сентябрь ойида Челябинск вилоятидаги “Маяк” ишлаб чиқариш бирлашмасининг юз илометрлик ҳудудида синов учун олинганмиқдори ҳақида очиқ айтилган.

Россияда сентябрь ойида Ru-106 атроф-муҳитга чиқиб кетгани ҳақида, аввалроқ, Германия ва Франциядаги олимлар хабар қилган эди. Улар Ru-106 чиқариб ташланган эҳтимолий ҳудуд айнан Жанбуий Урал ва Челябинск области эканлигини айтишган. Бироқ Россия ҳукумати вакиллари Россия ҳудудида сентябрь ойида радиоактив объектларда авариялар бўлгани ёки радиоактив моддалар чиқиб кетганини қатъиян инкор қилишди, "Росатом" эса унинг корхонаси радиация манбаи бўлгани ҳақидаги хулосани «асоссиз» деб топди.

Росгидромет ходимлари рутенийнинг меъёрдан ортиқ миқдорини Новогорний кишлоғидаги Арагаяшда, Худайбердинск ва Метлинода тажриба учун олинган синовларда қайд этишди. Рутений топилган ҳамма станциялар «Маяк» комбинатига яқин жойлашган. Бу ерларда ҳам ишлатиб бўлинган ядро ёнқилғиси қайта ишланади.

Рутений-106 асосан тиббиётда ишлатилади . Германия ва Франциядаги олимларнинг маълумотларига қараганда, Европа устидаги атмосферада радиоактив модданинг максимал жамланиши октябрь ойи бошида қайд этилди.

"Коммерсант" Челябинск вилояти вице-губернатори Олег Климовга таянган ҳолда, кузда рутений изотопи барибир шу минтақа ҳавосида аниқлангани, вице-губернатор эса атом энергияси бўйича «Росатом» давлат корпорацияси ва «Маяк» ишлаб чиқариш бирлашмаси мутахассислари иштирокида шу мавзуда йиғилиш ўтказмоқчилигини хабар қилган эди. Бироқ бу йиғилиш натижалари ҳақида ахборотлар очиқ манбаларда мавжуд эмас.

Шунингдек қаранг: Қўшимча материаллар

XS
SM
MD
LG