Ссылки доступа

Қозоғистонда терроризмда гумонланганлар қамоққа олинди


Жанубий Қозоғистон вилоятида терроризм ташвиқоти ва нафратга ундаш гумони билан қўлга олинган бир гуруҳ фуқаролар Ал-Фаробий туман суди қарори билан икки ой муддатда қамоқда ушлаб туриладиган бўлди. Бу ҳақда туман суди судьяси Ғани Байаристан маълум қилди.

Ғани Байаристаннинг айтишича, туман судига миллий хавфсизлик қўмитасининг вилоят департаменти томонидан тақдим қилинган жиноий иш материаллари келиб тушган. Судьянинг маълум қилишича, унда Сайрам туманида истиқомат қилувчи 10 кишининг ҳибсга олингани айтилади.

Унинг сўзларига қараганда, ҳибсга олинган 8 киши “Терроризмни тарғиб қилиш ёки очиқчасига террор актини содир этишга чақириш” моддасининг 2 қисми билан, икки нафари эса “нафратга ундаш” моддаси бўйича гумон қилинмоқда. Ҳибсга олинганлар 20 дан 50 ёшлар атрофида, деди судья.

16 ноябрь куни миллий хафсизлик қўмитаси Сайрам тумани ва Чимкент шаҳрида 11 кишининг ушланганини маълум қилди. Вилоят прокуратураси матбуот хизмати маълумотига кўра, ўша куни 10 кишига нисбатан қамоққа олиш санкцияси берилди, яна бири балоғатга етмагани боис, унга нисбатан бу чора қўлланилмади.

XS
SM
MD
LG