Ссылки доступа

Атамбаев Қозоғистоннинг айрим юқори лавозимли амалдорларини “навкарлар” деб атади


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Бишкекда бўлиб ўтган ўзининг якуний матбуот анжуманида Қозоғистоннинг айрим юқори лавозимли амалдорларини “ўз хўжайинлари хизматидаги навкарлар”га қиёслади.

Атамбаев журналистларнинг ўтган ҳафтада Twitter ижтимоий тармоғида Қозоғистон парламенти сенати раиси Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қозоғистоннинг айрим вазирлари томонидан Атамбоевнинг танқидидан сўнг билдирган фикрларини изоҳлаш борасидаги саволига жавоб берар экан, шу ўхшатишни келтирди. Журналистнинг саволига жавоб берган Атамбаев чех ёзувчиси Яраслав Гашекнинг “Яхши аскар Швейкнинг саргузаштлари” ҳажвий асаридан иқтибос келтирди ва “Мана бошлиқ навкарига гапиради....сенат раиси ёки бош вазир, ким бўлишидан қатьий назар - улар ўз хўжайинларининг ижрочиларидир”, дея сўзларига қўшимча қилди.

15 ноябрь куни Бишкекда бўлиб ўтган Барқарор Тараққиёт Миллий Кенгаши мажлисида Атамбаев яна бир бор Қозоғистон раҳбарияти шаънига танқидий фикрларни билдирди ва “бадавлат қўшни”дан кечирим сўрашга сабаб топа олмаётганини таъкидлади. Унинг чиқишида “кекса диктатор” деган ибора қўлланилди.

Қозоғистон парламенти сенати спикери Қасим-Жомарт Тоқаев президент Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистон ҳукуматига билдирган мулоҳазаларини танқид қилиб чиқди. «Атамбаевнинг навбатдаги ҳиссиётларга берилган ҳолда Қозоғистонга нисбатан ифлос ҳужумлари акс этган нутқи самимий қўшничилик алоқаларига зиён етказади, холос. Бу каби ҳиссиётларга катта сиёсатда ўрин йўқ. Қирғизистонни қамал қилиш борасида гап кетмаяпти. ЕОИИ меъёр ва талабларни бажариш керак. Мана шу музокаралар мавзуси бўлиши керак», — дея ёзди Токаев ўзининг Twitterида.

Қозоғистон парламенти мажилиси раиси Нурлан Нигматулин Бишкекдаги қароргоҳда бўлиб ўтган якуний матбуот анжуманидаги Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг фикрларини «маъсулиятсизлик ва популистик” дея атади.

Пресс-конференция Атамбаева. О чем говорил президент?
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:13:06 0:00

XS
SM
MD
LG