Ссылки доступа

Тошкентда руҳий касалхонадан қочган уч кишидан 2 нафари қўлга олинди


Тошкентда руҳий касалликлар шифохонасидан қочган аввал жиноят содир этган уч шахсдан икки нафари қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББнинг матбуот-хизмати маълум қилди.

Хавфсизлик хизмати Тошкентдан чиқиш барча йўлларини ёпиб қўйди. Юзлаб одамлар шаҳар ташқарисига чиқиш ёки шаҳарга кириш учун юзага келган навбатларда соатлаб туришга мажбур бўлишди. Назорат-ўтказиш пунктларида ўтказилган текширувлар сабабли автомобиллар турна-қатор навбатлари пайдо бўлди.

Ҳукумат вазият сабабларини тушунтирмаябди, аммо, манбаларга кўра, эҳтимол, бу ҳолат руҳий кассаликлар шифохонасидан ўта хавфли бўлган уч беморнинг қочиб кетиши билан боғлиқ. Аввал хабар қилинганидек, тиббий муассасанинг ходимлари изоҳ беришдан бош тортдилар.

Ички ишлар бўлимидаги манбага кўра, қочганлар илгари турли жиноятларни содир этганлар. Уларнинг бири ўғрилик жиноятини содир этган, иккинчиси гиёҳванд моддаларни тарқатишда ва қамоқxонадан қочиб кетишда, учинчиси эса қасддан баданга оғир тан жароҳат етказганликда айбланган.

XS
SM
MD
LG