Ссылки доступа

Ўзбекистонда "қора рўйхат"дан чиқарилганлар яна ушланмоқда


Баъзи тошкентлик оилаларнинг айтишича, икки-уч ой муқаддам "қора рўйхат"лардан чиқарилган диндорларни яқинда қўлга олиш бошланган ва бу жараён шу кунда давом этмоқда.

Ҳуқуқ фаоли Суръат Икромовга кўра, шу кунга қисқа муддатга ушланганлар сони 100 нафардан ошган, булардан 7 нафари ҳибсга олинган.

Унинг айтишича, қисқа муддатга қўлга олинганларнинг барчаси яқинлари қамоқда сақланаётган, ўзлари эса, 2-3 ой муқаддам ИИВ назорати остида турганлар - "қора рўйхат"дан чиқарилганлардир.

Эслатиб ўтамиз, Икромов 18 ноябрь куни 80 яқин одам Тошкент шаҳри ва вилоятининг Зангиота туманида 20 ёшдан 60 шгача бўлганлар қисқа муддатга ушлангани, булардан 7 нафари ҳибсга олингани ҳақида хабар қилган эди. Унга кўра, етти нафар қўлга олинганлар, шу жумладан, икки аёл ва беш эркак Тошкент шаҳар ИИББ тергов изоляторида қолмоқда.

- Бугунга келиб шунақа қўлга олишлар Чиноз ва Янгийўл туманларида ҳам бўлаётгани ҳақида маълумотлар бор. Қанча одам ушланган ва уларнинг қанчаси қўйиб юборилгани ҳақида бизда аниқ маълумот йўқ, - деди ҳуқуқ фаоли.

Хавфсизлик хизматлари Тошкент ва Зангиотада нима мақсадда диндорлар уйларига рейд уюштиргани ва уларни уйларини тинтув қилиб, милиция бўлимларида сўроқ қилгани маълум эмас.

Суръат Икромовнинг кузатишича, 16 ноябрдан буён давом этаёган "ушла-ушлалар", асосан, ўзи ёки яқинлари "Ҳизбут Таҳрир" диний ташкилотига алоқадорликда ёки аъзоликда гумон қилинган шахслардир.

XS
SM
MD
LG