Ссылки доступа

Тожикистонда Қирғизистон президентининг чегара борасидаги баёнотини “хабарсизлик” билан боғлашди


Сўғд вилояти маъмурияти раисининг собиқ ўринбосари ҳамда Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларини делимитация ва демаркациялаш бўйича ҳукуматлараро комиссия аъзоси Жумабой Сангинов ваколатларини топшираётган ҚР президентининг сўнгги баёнотини “аҳамиятсиз” деб атади.

Сангинов, шунингдек, Алмазбек Атамбаев қилган баёнотини унинг вазиятдан “хабарсизлиги” билан боғлади.

Қирғизистон раҳбари 20 ноябрь куни ўзининг якуний матбуот анжуманида берган баёнотида, агар-даЭмомали Раҳмонга «маслаҳат беришмаганда эди, Тожикистон билан чегаралар тўлалигича ҳал қилинган бўларди”,- деди. ”1925-1926 йиллардаги ҳужжатлардан келиб чиқиб иш олиб бориш лозимлиги ҳақида айта бошлашди. Шунда мен, 1923-1924 йиллардаги ҳужжатларга қараш лозимлигини маслаҳат бердим, у вақтларда Тожикистон йўқ эди. Албатта ачинарли», - деди Атамбаев.

Жумабой Сангиновнинг айтишича, Эмомали Раҳмон ҳамиша бу муаммога Тожикистон миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ёндашган ва кимларнингдир маслаҳатига муҳтож эмас.

«Қирғизистон раҳбари бир енги бошқа, иккинчи енги бошқа рангда бўлган костюм ҳақида гапирмоқда. Шуни айтиш керакки, афсуски қирғиз томони чегаралар демаркацияси борасидаги музокораларда ҳамиша ўз юзини ўзгартириб келган. Биз муаммо қонун ва халқаро келишувлар асосида ҳал қилиниши керак деганмасалани кўтариб чиққанимизда улар рози бўлишарди, бироқ ҳужжатларни имзолашга келганида улар халқаро меъёрларга мос келмайдиган мутлақо бошқа ҳужжатни таклиф қилишарди», - дейди Жумабой Сангинов.

Бугунги кунда Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги 976 км чегаранинг атиги 505 километри аниқланган ва демаркация қилинган. Чегара чизиғи шартли бўлиб, кўпинча йўллар ёки аҳоли пунктлари орқали ўтади.

Экспертларнинг фикрича, муаммо шундаки, мамлакатлар чегараларни аниқлашда турли йилларда нашрдан чиққан карталарга таянади. Душанбе чегаралар 1924-1939 йиллардаги карталар бўйича, Қирғизистон эса 1958-1959 йиллардаги карталарга биноан аниқланиши кераклигини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG