Ссылки доступа

Тожикистонда «салафий» кардиохирург судланмоқда


Хўжанд шаҳар судида Тожикистонда фаолияти тақиқланган “Салафийлар” оқими аъзолигида гумон қилинаётган таниқли кардиохирург Абдумалик Саломов устидан суд жараёни бошланди.

Суд ўриндиғида таниқли шифокордан ташқари яна икки нафар гумондор ўтирибди, дейишмоқда манбалар. Юрагида оғир нуқсонлар бўлган беморларни муваффақиятли операция қилган Абдумалик Саломов сентябрь ойи сўнгидан бери Хўжанд шаҳридаги СИЗО-2 да ушлаб турилган эди.

Унинг адвокати Баҳтиёр Ваҳидовнинг сўзларига қараганда, кардиохирург гўёки Сўғд салафийлари томонидан уюштирилган “махфили палов”(ўзбекларнинг “чойхонадаги ош”и) тадбирида иштирок этгани боис Тожикистонда фаолияти тақиқланган “Салафийлар” оқими билан алоқадорликда гумон қилинмоқда.

«Терговчиларда унинг айбини тасдиқловчи асослар йўқ. Уни ҳибсга олиш учун ҳам етарли асослар йўқ эди», - дейди Баҳтиёр Воҳидов.

Абдумалик Саломовнинг ўзи ҳам қўйилаётган айбларни тан олмаяпти ва ҳеч қачон қандайдир диний ташкиллотнинг аъзоси бўлмаганини таъкидламоқда. Адвокатнинг айтишича, кардиохирургнинг қариндошлари ўзларининг давлат раҳбари Эмомали Раҳмон номига йўллаган мактубларида президентни жиноий иш бўйича объектив тергов олиб борилишига таъсир кўрсатига чақиришди.

Абдумалик Саломовнинг рафиқаси Зарринахон Саломованинг айтишича, кардиохирург 19 август куни эрталаб Себзор маҳалласидаги ўз уйида ҳибсга олинган. «У билан бирга олти нафар дўсти ва синфдоши ҳам ҳибсга олинди. Кўп ўтмай тўрт нафари қўйиб юборилди. Қолган уч нафарига, жумладан, Абдумаликка нисбатан жиноий иш очилди», - дейди Зарринахон.

XS
SM
MD
LG