Ссылки доступа

Туркманистонда ютуқлар ёритиладиган янги журнал таъсис этилмоқда


Туркманистонда миллий ислоҳотлар мақсадларини ёритиш йўналишида янги иқтисодий нашр пайдо бўлади.

Тарқатилган расмий хабарга кўра, Молия ва иқтисод вазирлигининг янги нашри муассасанинг иккита журнали “Олтин аср иқтисоди” ва “Туркманистон солиқ тизими” журналлари негизида ташкил этилади. Янги нашрнинг таъсис этилиши борасидаги таклиф 17 ноябрь куни хукумат мажлисида илгари сурилди. Мажлисда президент Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ютуқларини кенг ёритиш ва аҳолига мазкур соҳада олиб борилаётган ислоҳатларни етказиш муҳимлигини қайд қилиб ўтди.

Ўз навбатида маҳаллий кузатувчиларнинг таъкидлашларича, “ютуқлар” тарғиботи мамлакат миллий матбуотининг асосий фаолиятларидан бири ҳисобланади. Мамлакатда матбуот мажбурий обуна йўли билан тарқатилади, обуна 2016 йилдан бошлаб иш берувчилар томонидан ходимларнинг ойлик маошларидан ушлаб қолиш орқали амалга оширилади. Маҳаллий газета ва журналларнинг ярим йиллик обунаси ўртача 70-130 манат (20-37 АҚШ доллари)ни ташкил қилади.

Президент Бердимуҳаммедов миллий медиа фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаслигини айтиб, олиб борилаётган сиёсат етарлича ёритилмаётганини танқид қилишига қарамай, Туркманистон ОАВ фақат ютуқларни ёритади.

Туркманистонда барча 37 та газета ва 27 та журнал, "Рысгал" бизнес нашридан ташқари, давлатга тегишлидир.

XS
SM
MD
LG