Ссылки доступа

Атамбаев Мирзиёев ва Путинни Қирғизистон ордени билан мукофотлади


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг фармонига мувофиқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Данакер" ордени билан мукофотланди. Россия раҳбари Владимир Путин I-даражали «Манас» ордени билан мукофотланди.

Қирғизистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Владимир Путин "cтратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчиликни ривожлантиришига қўшган ҳиссаси учун" биринчи даражали "Манас" ордени билан тақдирланди.

Шавкат Мирзиёев "Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикалари ўртасида стратегик шериклик ва анъанавий дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун" ушбу юксак мукофотга лойиқ кўрилган.

Шунингдек, "Ялла" мусиқа ансамбли раҳбари Фаррух Зокиров ва КВН Иттифоқининг президенти Александр Масляков "Достук" ордени билан тақдирландилар.

XS
SM
MD
LG