Ссылки доступа

Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасида 600 та фургон тўхтаб турибди


22 ноябрь эрталабга келиб, Қозоғистон билан чегарадаги «Ақ-Тилек» ўтказиш пунктида 427 та юк машинаси, «Чўн-Қопқа» НЎПда 185 та фургон тўпланиб қолган. Бу ҳақда Қирғизистон давлат чегара хизматидагилар хабар қилишди.

Бошқа ўтказиш пунктларида навбатлар кузатилмаяпти.

10 октябрдан бошлаб, Қозоғистон чегара назоратини кучайтирган эди. Бу ўтказиш пунктларида километрлаб тирбандликларларга олиб келди. Бунгача Алмазбек Атамбаев Қозоғистон ҳукуматини ҚРдаги президент сайловига аралашганликда айблаган эди.

Чегарадаги кучайтирувни расмий Остона ҚРдаги сайловлар билан изоҳлади, лекин 25 октябрь куни Қирғизистон ва Хитой ўртасида товар алмашувидаги маълумотларда «сезиларли фарқлар» борлиги ва бу чоралар контрабанда оқимини камайтиришга қаратилгани ҳақида айтилди.

Қирғизистон ҳукумати чегара назорати кучайтирилишини сунъий тўсиқлар, деб айтди ҳамда БСТ ва ЕИҚ га шикоят билан мурожаат қилди.

XS
SM
MD
LG