Ссылки доступа

Атамбаев АҚШ базасининг чиқариб юборилиши ҳақида: Биз иккита қўшни йирик давлатларни хафа қилдик


Президент Алмазбек Атамбаев «Манас» Америка транзит ташувлар марказини Қирғизистондан чиқариб юборишига ҳеч ким ишонмаганини айтди. Унинг сўзларига қараганда, «иккита қўшни йирик давлатларни жуда хафа қилганимиз боис», у шундай қарор қабул қилган.

«Яширмайман бу – Россия ва Хитой. Бизда узоқдаги қариндошдан, яқиндаги қўшни афзал, деган ҳикматли гап бор. Балки Сэм тоға бизга қариндошмасдир, балки ёрдам берган ҳам бўлармиди. Лекин биринчи галда, қўшнилар, айниқса, Хитой ва Россия каби буюк қўшнилар билан дўстлашиш керак. Баъзан аксинча бўлган. Мен муносабатларни бузишимга тўғри келган ўринлар ҳам бор», - деди Атамбаев, 22 ноябрь куни, давлат мукофотларини топшириш маросимида.

2001 йилда «Манас» аэропорти ҳудудида АҚШнинг Ганси номидаги ҳарбий базаси очилган эди. 2009 йилда база Транзит ташувлар марказига айлантирилди. Икки томонлама келишув муддати 2014 йилда тугади ва Қирғизистон уни узайтирмади.

XS
SM
MD
LG