Ссылки доступа

Тошкентда трансгендер аёлни бесоқолбозликда айблашмоқда


Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБ терговчилари 22 ёшли М.Е.га нисбатан, тиббий хулоса қизнинг трансгендер эканлигини тасдиқлаганига қарамай, "Бесоқолбозлик" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатишган.

22 яшар М.Е.нинг айтишича, ички ишлар ходимларининг эътиборига ўз йигити устидан шикоят қилганидан кейин тушган.“Бир бола билан танишдим, яшай бошладим сентябрь ойида. Ўн кундан кейин менга қариндошимдан 300 доллар келди. У пулни олди. у кўчада мени уриб, телефоним ва пулларимни ўғирлаб кетди. Кейин мен милицияга мурожаат қилдим,” дея ҳикоясини бошлади М.Е.

М.Е.нинг сўзларига кўра, унинг Ж. исмли 28 яшар йигитини ички ишлар ходимлари қўлга олишади ва унга нисбатан “танага шикаст етказиш” айблови билан жиноят иши қўзғайди.

“Тергов пайтида мени чақириб яна битта иш очишди. Терговчи: “сенга ва йигитингга 120 статья очилди,” деди. “Қайси асосда иш очаяпсизлар?” деб сўрасам, “бу йигит билан бўлганингизни ўзингиз айтдингиз,” дейишди. Лекин мен терговчига “мен эркак киши эмасман, транссексуалман,” дедим", –​ дейди М.Е.

Бироқ, М.Е.нинг айтишича, тиббий кўрик унинг эркак эмаслиги тўғрисида хулоса чиқарган. “Лекин, мен ўзимни аёл киши ҳисоблайман. Ўшандан кейин мен Соғлиқни сақлаш вазирлигига бордим ва улар мени текширувга юборишди. Комиссия менинг гормонларимни текшириб, “эркакликдан ҳеч нима йўқ, операцияга тайёр,” деган хулосага келди,” дейди М.Е.

Лекин, трансгендер ички ишлар ходимлари у тақдим этган ҳужжатни инобатга олмай, қўзғатилган жиноят ишни Юнусобод туман прокуратурасига ўтказган.

XS
SM
MD
LG