Ссылки доступа

Ўзбекистонлик аёлнинг 6 яшар қизини Москва полицияси тортиб олди


Клин шаҳрида (Москва области) ўзбекистонлик муҳожир аёлнинг ташқарига бир ўзи ўйнагани чиқиб кетган 6 яшар қизини полиция ходимлари олиб кетди. Бухоролик Феруза Ўткирова 17 кундан буён “Согласие” болалар реабилитация марказида қолаётган қизини давлат тортиб олиши мумкинлигидан хавфсирамоқда.

17 кундан буён боласини бир марта кўрганини айтган бухоролик Феруза Ўткирова 6 яшар қизи қандай қилиб полиция қўлига тушиб қолганини сўзлаб берди.

- 3 ноябрь куни 19 яшар ўғлимни қизим билан ташлаб, бозорга кетдим. Ўғлимга ишхонасидан ишга чиқишини сўрашган – у менга телефон қила олмасдан, болани устидан қулфлаб, чиқиб кетган. Рухшона эшикни очиб, кўчага чиққан. Мен соат 11:30 ларда келдим – бола йўқ, эшик очиқ. Ўйладим – акаси билан кетган бўлса керак. Ўғлим соат 3 ларда келиб, "Рухшонанинг қаердалигини билмайман”, деди. Ички ишларга борсак, “Бизга ундай бола келтиришмаган!”, деган. Кейин Чайковский полиция бўлимида сешанба куни келишимизни айтишди. Кейин ПДНдан (болалар инспекцияси- таҳр.) келган иккита аёл келиб, “Болани биз олиб қўйдик. Бола урилган, ҳамма жойи кўкарган”, дейишди. Бизлар умуман болага қўл кўтармаймиз!,- деди Феруза.

Васийлик органи ходимлари вояга етмаганлар иши бўйича комиссия қарор чиқаргунига қадар бола онасига қайтарилмаслигини билдиришган.

Ферузанинг айтишича, марказда ундан болага тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаларини олиб қўйишган, уйни текширгани келган васийлик органи ходимлари эса, уйдаги шароитларни номақбул деб баҳолаган.

Феруза Ўткирова ўзи боғчада ишлагани ва педагогик стажига эканини гапирар экан, шунга қарамасдан милиция ва васийлик идораси ходимлари болани қайтариб бермаслик билан таҳдид қилаётгани, ҳар сафар “Согласие”да ҳақоратлар эшитаётганини билдирди.

XS
SM
MD
LG