Ссылки доступа

Дарига Назарбоева: «барқарор ҳукумат бор, ҳаммасини олдиндан айтиш мумкин бўлган» мамлакатда яшаяпмиз


Қозоғистон парламенти сенатининг депутати, мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевнинг катта қизи Дарига Назарбоева, бугун Остонада, мамлакатдаги барқарорлик туфайли қозоғистонликлар «буюк бахт»га – ўз ҳаётини режалаштириш имконига эга эканлигини айтди.

«Казинформ» давлат агетнлиги хабар қилишига қараганда, Дарига Назарбаева бу фикрни «ҳарбий-ватанпарварлик иши масалалари бўйича» идоралараро учрашувда, кадетлар синфлари ва ҳарбий-ватанпарварлик клубларида таълим олаётган болалар олдида нутқ сўзлаётганда, баён қилди.

«Биз барқарор ҳукумат, сиёсат мавжуд, ҳамма нарсани олдиндан айтиш мумкин бўлган ҳамда сиз ва бизнинг ҳаётимизни кўп йилларга, олдиндан белгилаб қўйишнинг иложи бор, тинч мамлакатда яшаяпмиз. Ҳеч бўлмаганда, ўз ҳаётини маълумот оламан, кейин ишга кираман, мақсадимга эришаман тарзида олдиндан режалаштириш катта бахт», - деб Назарбоевадан иқтибос келтиради, «Казинформ».

Бу учрашув давомида мудофаа вазири Сакен Жасузаков мамлакатнинг мудофаа қобилиятини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, Назарбоевани биринчи даражали «Ел коргани» медали билан мукофотлади. Бу медаль жорий йилнинг март ойида «намуна кўрсатган ҳарбий хизматчилар» учун таъсис этилган эди.

54 ёшли Дарига Назарбоева ўтган йил сентябрь ойида ўз отасининг фармонига биноан, парламентнинг юқори палатаси – сенатнинг депутати этиб тайинланган эди. Бу тайинловга қадар, у бир йил давомида мамлакат бош вазирининг ўринбосари лавозимини эгаллаганди. Назарбоева сенатда халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитасига раҳбарлик қилди. Дарига Назарбоева – бир қатор давлат мукофотларининг соҳибаси.

XS
SM
MD
LG