Ссылки доступа

Қирғизистон парламентидагилар ЕОИИни самарасиз институт деб айтишди


Қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазиятни тартибга солишда ЕОИИ ўзини самарасиз бирлашма сифатида кўрсатди. Бу ҳақда «Ата Мекен» фракциясининг депутати Қанибек Иманалиев 23 ноябрь куни, парламент йиғилишида баён қилди.

Унинг фикрига кўра, ҚР ҳукумати бу вазиятдан сабоқ чиқариб олиши зарур:

- Бешта мамлакат иттифоқ бўйича ҳамкорлигини баён қилаяпти, лекин улардан бирортаси Қирғизистон иқтисодий қамалда қолгани ҳақидаги масалани кун тартибига олиб чиқмади. Буни қандай қилиб иқтисодий бирлашма деб аташ мумкин? Бутунжаҳон савдо ташкилоти аллақачон кўриб чиқишни бошлаган. 200 млн доллар зарар етказилгани ва иккита битим бузилгани айтилди. Шунинг учун ташқи савдо БСТ орқали амалга оширилиши керак.

Шу билан бирга, Қанибек Иманалиев қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазиятни тартибга солиш учун парламентлараро алоқалардан фойдаланишни таклиф қилди ва қўшни Қозоғистон депутатларига мурожаат қилишга чақирди.

Шу йил 10 октябрдан бошлаб, Қозоғистон Қирғизистондан келаётган шахслар ва транспортни текширишни кучайтирди. Бунинг оқибатида ўтказиш пунктларида навбатда туришлар кўпайиб кетди. Расмий Остона бу чораларни ҚРдаги президент сайлови билан изоҳлади. Бироқ кейинчалик Қозоғистон Республикаси ҚРнинг маҳсулотлари ЕОИИ талабларига жавоб бермаслигини баён қилди.

Лекин кўпчилик чегарадаги кескинлашувни ҚР президенти Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистон ҳукуматини танқид қилгани билан боғламоқда.У Қозоғистон ҳукуматини ҚР даги президент сайловига аралашганликда айблаб, танқид қилган эди.

XS
SM
MD
LG