Ссылки доступа

Тожикистонда фуқаро ИД ғояларини тарғиб қилгани боис 6 йилга қамалди


Хатлон вилоят суди Вахш туманида истиқомат қилувчи 21 ёшли фуқарони ижтимоий тармоқ орқали “Ислом Давлати” (ИД) ғояларини тарғиб қилгани учун 6 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Фируз Абдулазизов Жиноят кодексининг “ОАВ ёки интернет тармоғи орқали Тожикистон Республикаси конституциявий тузумини зўравонлик йўли билан ўзгартиришга ошкора даъват этиш” моддасида кўзда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди», деди 22 ноябрь куни вилоят суди ходимларидан бири. Бироқ, унинг сўзларига қараганда, суд ҳукми ҳозирча кучга киргани йўқ.

Фируз Абдулазизов Москвадан қайтиб келганидан сўнг шу йилнинг 15 август куни қўлга олинган эди. «Россия пойтахтида бўлган вақтида тожикистонлик мигрант ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик руҳдаги сурат ва видеоларни тарқатган. Фируз ўзининг «Одноклассники» саҳифасига ИДнинг қора байроғи жойлаштирган ва фойдаланувчиларни мазкур гуруҳ ғояларини қўллаб-қувватлашга чақирган»,- дейди суҳбатдош.

Адвокат Нусратулло Мирзоевнинг айтишича, ўзининг ҳимоясидаги шахс айбига тўла иқрор бўлди.

XS
SM
MD
LG