Агентлик берган маълумотларга қараганда, ЕИнинг махсус ишчи гуруҳи Анқара ўзининг молиявий шаффофлигини таъминлаш ва ўта имтиёзли солиқ режимларига қарши курашиш учун етарлича иш қилмаган, деб ҳисоблайди.
Ишчи гуруҳ шу асосда ЕИ молия вазирларига Туркияни 5 декабрдаёқ қора рўйхатга тиркаб қўйишни тавсия қилаяпти, деб таъкидлайди Bloomberg. Агар молия вазирларининг учрашувига қадар солиқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча тадбирлар ишлаб чиқишга улгурса, Туркия вазиятга таъсир қила олади.
Агентлик манбалари Европа Иттифоқида ҳозирча қора рўйхатдаги мамлакатларга нисбатан айнан қандай санциялар қўлланиши мумкинлиги ҳақида бир қарорга келишмаганини таъкидлаяпти. Масалан, Франция бундай мамлакатларни халқаро инвестициялар олувчилар сафидан чиқаришни таклиф қилмоқда. Туркиядан ташқари, рўйхатга 36 та мамлакат кириши мумкин. ЕИ томонидан дунёнинг 92 мамлакатига нисбатан мониторинг ўтказилаяпти.