Ссылки доступа

Ўзбекистон ЖСТга кириши борасида баёнот берди


Ўзбекистон Жаҳон Савдо ташкилоти(ЖСТ)га кириши борасидаги фаолиятини тиклайди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Сеулда бўлиб ўтган бизнес-форумда маълум қилди.

«Биз яна Жаҳон Савдо ташкилотига кириш борасидаги ишимизни тикладик», – дея баёнот берди Мирзиёев. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Корея ЖСТга қўшилиш масаласидаги ҳамкорликда қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишни режалаштирмоқда.

«Биз бу борада ҳужжат имзолаган давлатлар орасида Корея биринчисидир. Бундан ташқари кореялик ҳамкорлар билан ўзаро савдо хажмининг ўсишини яхшилашборасидаги имкониятлар ишлаб чиқилмоқда», – деди Мирзиёев.

Ташриф доирасида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо Ташкилотига киришига Корея Республикасининг ёрдам кўрсатишига қаратилган, шу жумладан ташкилотга қўшилиш оқибатларини баҳолаш, миллий қонунчиликни ЖСТ битими талабларигамувоффиқ экспертизадан ўтказиш, шунингдек, манфаатдор вазирлик ва идораларга техник маслаҳат ва эксперт кўмаги бериш масаласида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида меморандум ва «Йўл харитаси» имзоланди.

XS
SM
MD
LG