Уларнинг ҳаммаси ой бошида Россия чегарачилари томонидан Москвадан Душанбе ва Хўжандга қатновчи учта поездан тушириб олинган эди.
Астрахан вилоятидаги Краснярск туман суди мигрантларни Россия ҳудудларидан чиқариб юбориш борасида қарор қабул қилганидан сўнг, улар Россияни тарк этишга мажбур бўлган эди. Москва-Душанбе поезди ҳафтада уч марта қатайди, Оқсаройдан Душанбегача икки кунлик йўл.
Ватангга қайтган мигрантлардан бири Наврўз Қосимовнинг айтишича, ўзида электрон чипта бор эди, аммо Оқсаройда поезддан тушириб олишганида ҳайрон бўлган. «Мен уйга қандай қайтишимни билмадим. Пулим ҳам йўқ эди. Бизни судга олиб келишди ва миграция тўғрисидаги қонунни бузганликда айблашди ҳамдадепортация тўғрисида қарор қабул қилишди. Вазият шунақанги даҳшатли эдики, кўпчилигимиз чой ва нон билан чекланиб қолишга мажбур бўлдик», - дейди Наврўз.
Мигрантларнинг сўзларига қараганда, биринчи кунлари темир йўл вокзалининг кутиш залида ухлаш учун ҳам жой топилмади, овқатларни ўз пулларига сотиб олишди, пули йўқлар эса ватандошларидан қарз олишди. Тожикистон дипломатлари келганидан кейингина тунаш учун жой ва бепул иссиқ овқат беришди, дейди Қиёмиддин Азизов. Унинг айтишича, 2 минг рубль миқдорида жарима тўлашга мажбур бўлди ва бир ҳафтадан кейингина поездга ўтқазишди.
Бундан авваал Тожикистон ҳукумати мамлакат темир йўл компаниясига “Оқсарой” ўтиш пунктида ушлаб қолинган муҳожирларни бепул ватанга олиб келиш борасида фармойиш берган эди. Оқсаройда 29 нафар юртдошимиз қолди, дея хабар берди “Тожикистон темир йўллари” ДУК матбуот котиби Анвар Латифзода.
2 ноябрдан 6 ноябрга қадар Москвадан Душанбе ва Хўжандга йўл олган поездлардан 200 га яқин йўловчи тушириб олинди. Тожикистоннинг РФдаги элчихонаси маълумотларига кўра, туширилганларнинг 116 нафари Тожикистон фуқаролари эди. Поездлардан Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг ўнлаб муҳожирлари ҳам туширилган.