Ссылки доступа

Остонага шикоят бўйича турк компанияси миллионлаб доллар беради


Арбитраж суд Қозоғистонга нисбатан шикоят аризаси бўйича турк компанияси эҳтимолий зарар етказгани боис 22,7 миллион доллар тўлаши борасида қарор қабул қилди, дея хабар берди Қозоғистон Адлия вазирлиги.

Арбитраж суд қарорига биноан Aktau Petrol Ticaret A.S.компанияси “амалда киритилган сармояларнинг аввалги талабларига асосан 15 фоиз миқдорида”тўлаши керак. Арбитраж қарори трибунал томонидан 13 ноябрь куни чиқарилди. Асосий эшитувлар шу йилнинг баҳор ойида Парижда бўлиб ўтган эди.

2015 йилда Туркиянинг Aktau Petrol Ticaret A.S. ва Som Petrol A.S.компаниялари Сармоявий баҳсларни барқарорлаштириш бўйича Халқаро марказ (ICSID)га Қозоғистонга нисбатан арбитраж шикояти билан мурожаат қилган эди. «Турк аризачилари Қозоғистондаги шўъда компаниялари орқали Оқтов портида нефт маҳсулотларини ташиш билан боғлиқ хизмат кўрсатиш билан шуғулланган. Аризачилар давлат ва суд идоралари ҳаракатлари натижасида келтирилган зарар қопланишини талаб қилди», — дейилади Қозоғистон Адлия вазирлиги хабарида.

Хабарда таъкидланишича, арбитраж баҳси Қозоғистондаги хусусий компанияларнинг Aktau Petrolга қаршива у билан боғлиқ юридик шахсларнинг компаниядаги улуши ва темирйўл вагон-цистерналари кўринишидаги мулки борасида суд жараёнлари туфайли келиб чиққан. Даъво 150 миллион долларни ташкил қилган.

«Биринчи босқичда шикоят талаби 80 миллион долларга камайтирилишига эришилди. Шу билан биргаSom Petrol A.S. компанияси республикага эътирозидан воз кечди», — дейилади вазирлик хабарида.

Хабарларга кўра, суд Aktau Petrol Ticaret A.S.нинг «Қозоғистон суд идораларининг коррупциялашгани” борасидаги эътирозларини инкор қилди ва “зарур далилларни тақдим этмагани муносабати билан” иш муваффақиятли якунлангани сабаб мукофот берилиши борасидаги компания талабини рад қилди.

XS
SM
MD
LG