Ссылки доступа

Тошкент кафелардаги рейдлар: милиция юзлаб одамларни ҳибсга олди


Тошкент шаҳар ИИББ Чилонзор туманидаги кафеларда оқшом ўтказган рейди чоғида юзлаб одамларни ушлади. ИИББ расмий сайтида берилган хабарга кўра, милиция қўлга олинганларнинг "16 нафари фоҳишалик билан шуғулланишини" аниқланган, 300дан ошиқ пропискасиз ватандош ва қидирувдаги хорижлик ушланди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати томонидан эълон қилинган хабарда 25 ноябрь оқшом пойтахтнинг Чилонзор туманидаги бир неча кафеларида "Тозалаш-антитеррор" амалиёти ўтказилгани айтилди.

"... кафеларда жами 45 нафар фуқаролар шахсини аниқлаш мақсадида туман Ички ишлар бошқармасига олиб борилиб текширилди. Текширув давомида, мазкур шахслардан 16 нафари фоҳишалик билан шуғулланувчи аёллар эканлиги аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан баённомалар расмийлаштирилди ва ИИББ Реаблитация Марказига топширилди...",- дейилади расмий хабарда.

"JAGUAR" кафесининг олдида маст ҳолда "жамоат тартибини қўпол равишда бузиб, ўзаро жанжаллашиб турган" 5 киши ҳам ушланган ва уларга нисбатан "маъмурий баённомалар расмийлаштирилган".

Бундан ташқари, 363 одам вилоятлардан келиб, "вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан ҳамда хонадон эгаси билан ижара шартномаси расмийлаштирмай яшаб келаётган"и аниқланган.

17 та хонадоннинг эгаларига эса "вақтинча ёки доимий пропискасиз, турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшашига йўл қўйиш" сабаби билан жарима солинган. Ҳатто, Мирзо Улуғбек туманида Қирғизистонда қотиллик айблови билан қидирувга берилган 43 яшар қирғизистонлик фуқаро Тошкентда "тозалаш-антитеррор" амалиёти чоғида ушлангани ҳам маълум қилинди.

XS
SM
MD
LG