Ссылки доступа

Тожикистонда 100дан ортиқ юк машинаси "Фон-Ягноб"да қор исканжасида қолди (видео)


Айний туманидаги «Фон-Ягноб» конига кўмир учун йўл олган 100дан ортиқ юк машинаси кучли қорбўронларида қолиб кетди.

Ҳайдовчилардан бири Фарҳод Ражабовнинг 26 ноябрь куни хабар қилишича, ёрдам қачон етиб келиши аниқ эмас. Суҳбатдошларнинг сўзларига қараганда, улар совуқ кунлар бошланиши билан айрим корхона ва мактабларни иситиш учун кўмир олиб келиш мақсадида йўлга чиқишган эди. Аммо эндиликда, улар ўзларини иситишга мажбур бўлмоқда, ҳазилашмоқда ҳайдовчилар.

​«Фон-Ягноб» Тожикистондаги энг йирик кўмир конларидан бири ҳисобланади. Кон Душанбе ИЭСни, “Талко” алюмин компаниясини, «Таджикцемент» ва «Хуаксин Гаюр цемент»ни кўмир билан таъминлайди.

Мамлакат саноатида кўмирдан кенг фойдаланиш 2012 йилда бошланган эди. Ўшанда Тошкент “мовий ёқилғи”ни Хитой ва Россияга экспорт қилиши сабабли Тожикистонга табиий газ етказиб бериш имкониятлари йўқлиги ҳақида маълум қилган эди. Шундан сўнг Тожикистонйирик корхоналарини кўмирга ўтказишга мажбур бўлган эди.

Тожикистонда кўмир қазиб олиш йилдан йилга ошмоқда: 2015 йилда 1 млн тонна қазиб олинган бўлса, 2016 йилда1 млн 300 минг тонна кўмир қазиб олинди. Айни дамда Тожикистондаги 200га яқин корхона кўмирда ишлайди.

XS
SM
MD
LG