«Айтиш мумкинки, бу менинг орзуим. Минтақа раҳбари бўлиш ва халқ учун, Парвардигор олдида республика учун, давлат раҳбарлари учун ва халқ олдида маъсулиятини ҳис қилиш – бу жуда ҳам мураккабдир», –дея баёнот берди Қодиров. Унинг айтишича, ҳар бир хато учун “бу ва у дунёда” жавоб бериш керак бўлади.
«Бу билан мен, бас етар....чарчадим, халққа хизмат қилишни истамайман, деб айтмоқчи эмасман... Вақт етиб келди деб ўйлайман. Қачонлардир мен каби – жанг қилувчилар, тартиб ўрнатувчиларга эҳтиёж бор эди. Бизда бугун тартиб бор, жамиятимизда, Россияда ўзаро ҳурмат, ўзаро тушиниш қарор топган. Менинг фикримча, Чеченистон Республикасида ҳам ўзгаришлар вақти етиб келди», – дея таъкидлади Қодиров.
Ўзининг эҳтимолий меросхўри ҳақида гапирган Қодиров “бу масала давлат раҳбарияти ваколатига, халқ иродасига” боғлиқ эканлигини таъкидлади. «Агар мендан кимни ҳоҳлайсиз деб сўрашадиган бўлса, у ҳолда бу масулиятни 100 фоиз бажаришга кучи етадиган бир неча кишининг борлигини айтган бўлардим. Бу масалани юқоридагилар ҳал қилади», – деди Қодиров.
Сиёсатдан кетганидан сўнг нима билан шуғулланиши юзасидан Қодиров ҳеч нарса демади. 2016 йилнинг баҳорида Қодиров оиласига вақт топа олмаётганини билдириб, ўз ваколатлари расман тугаши муносабати билан Чеченистон президенти лавозимидан кетиш истаги борлигини айтган эди. Қодиров Чеченистон президенти сифатида 2007 йилдан бери фаолият юритиб келади.