Ссылки доступа

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасида тўпланиб қолган юк машиналари сони 600дан ошиб кетди


ҚР Давлат Чегара Хизмати маълумотларига қараганда, «Ақ-Тилек» НЎПда 490 юк машинаси, ҚРнинг Талас вилоятидаги «Чон-Капка» НЎПда эса 162 та юк машинаси навбатда турибди. Бошқа НЎПларида навбатлар кузатилмаяпти.

10 октябрдан Қозоғистон чегара назоратини кучайтиргани боис ўтиш пунктларида бир неча километрлик тирбандликни юзага келтирди. Аввалига расмий Остона кўрилаётган чораларни Қирғизистондаги президентлик сайловлари билан изоҳлади, бироқ 25 октябрь куни “Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги савдо айланмасидаги “катта фарқлар” ҳақида айтилди. Айни шу фарқлар туфайли контрабанда маҳсулотларининг Қозоғистонга кириб келмаслигини олдини олиш мақсадида шу чоралар кўрилаётгани таъкидланди.

Ундан аввал эса Алмазбек Атамбаев Қозоғистон расмийларини ҚРдаги президентлик сайловларига аралашаётганини танқид қилган эди.

Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги вазият 17 ноябрь куни БМТ Бош ассамблеясида кўтариб чиқилди.

XS
SM
MD
LG