Ссылки доступа

Қозоғистонда тўрт фуқаро террорчиликда айбланмоқда


Оқтўба вилоятининг тўрт фуқароси террорчиликда айбланиб, қамоққа олинди. Бу ҳақда 27 ноябрь куни вилоят судининг матбуот хизмати хабар қилди.

Шу вилоятлик 26 ёшли Сарқулов, Мирзакаримов, Даулетияровлар ва 19 ёшли Сауанаев «Терроризмни тарғиб қилиш ёки террорчилик ҳаракатини содир этишга ошкора тарзда чақириш» моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда гумон қилинаётгани таъкидланади. Улар айбдор деб топилса, мол-мулки муосдара қилинган ҳолда, етти йилдан 12 йилгача қамалиши мумкин.

Ишни миллий хавфсизлик қўмитасининг вилоят департаменти тергов қилмоқда. Гумон қилинувчиларни икки ой муддатга қамоққа олиш ҳақидаги қарор ўтган шанба, 25 ноябрь куни Оқтўба шаҳар 2- сонли суди томонидан чиқарилган эди.

Судда баён қилишларича, ишнинг тафсилотлари тергов манфаатларидан келиб чиқиб, ошкор қилинмайди

XS
SM
MD
LG