Ссылки доступа

Туркменабат президентни "юксак даражада" кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда


Туркманистоннинг Лебап вилояти маъмурий маркази – Туркменабат расмийлари президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ташрифига тайёргарлик кўрмоқда. “Озодлик” радиоси туркман хизмати манбаларининг маълумотларига қараганда, давлат раҳбарининг Туркменабатга ташрифи 28 ноябрга мўлжалланган.

"Президентни кутиб олиш тадбири раҳбарлари ва ташкилотчиларини тайёргарлик юксак даражада бўлиши кераклигидан огоҳлантиришди ", - дейди Озодлик суҳбатдоши.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига қараганда, айни дамда шаҳар бўйлаб, жумладан мактаблар, шунингдек президент ўтадиган кўчаларда ҳашарлар уюштирилмоқда, бинолар безатилмоқда ва тозаланмоқда.

"Бешинчи бозор яқинидаги канал устидаги кўприк таъмирланди. Шуни таъкидлаш керакки, бу каналда атиги учта кўприк бор, президент келиши муносабати билан кўприклардан бири таъмирланди, айни дамда бу кўприк жуда ҳам кўркам бўлди", - дейди Озодлик манбаси.

Суҳбатдошларнинг сўзларига қараганда, расмий ободонлаштириш ишлари муносабати билан марказий кўчалар беркитилди, жамоат транспорти йўналиши ўзгартирилди.

XS
SM
MD
LG