Ссылки доступа

Дайджест: Марказий Осиё барқарорлашдими?


Ҳамкорларимиз ва обуначиларимизга янги маҳсулот – ОАВ шарҳини тақдим этамиз. Хабарномада дунё нашрларининг бугунги асосий мақолаларини топишингиз мумкин. Шундай шарҳ олиш Сиз учун фойдали ёки фойдали эмаслигини бизга ёзиб юборишингизни сўраймиз. Шарҳдан ўз ОАВингизда фойдаланасизми? Агар шундай бўлса, бу алоҳида нашримиз қандай даврийликда бўлиши қулай?

Ҳужумлардан кейинги Синай

Синай ярим оролидаги масжидга уюштирилган ҳужум ва бунинг оқибатида 305 киши ҳалок бўлганига қарамай, Мисрдаги сўфизм тариқати издошлари Пайғамбар Муҳаммаад(с.а.в) мавлудига бағишланган тадбирларни ўтказишни давом эттирмоқда, дея ёзади The Guardian. Миср Олий Кенгашининг сўфийлик тариқати бўйича раҳбари Абдель Хади аль-Касабанинг газетага айтишича, тантаналар масжидлар ичида, жумладан Қохира шаҳридаги Хусайн Масжидида бўлиб ўтади. Унинг сўзларига қараганда, сўфизм тарафдорларининг вафот этгани муносабати билан эълон қилинган мотам сабабли кўчаларда ўтказиладиган тадбирлар, жумладан сўфийларнинг йиллик паради бекор қилинди.

Шу билан бирга, сўфийлар масжидига қилинган ҳужум учун маъсулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмади, ярим оролнинг айрим туманларида 2014 йилда “Ислом Давлати” террор ташкилотига содиқлик борасида қасам ичган Вилояти ал-Синай гуруҳининг қора баннерлари пайдо бўлди, дея хабар беради Ассошиэйтед Пресс. Бу гуруҳ эмиссарлари қишлоқларнинг оқсоқолларига мурожаат қилиб хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлик қилишни тўҳтатишга чақирмоқда. Улар шунингдек, пайғамбар мавлуди муносабати билан сўфийлар томонидан ўтказиладиган тадбирлар ўтказилишини ҳам тақиқламоқда.

Исломдаги тариқат дея тан олинадиган оқимга тегишли бўлган масжидда қилинган ҳужум, Миср - уруш кундалик турмуш тарзи сифатида кўриладиган Афғонистонга айланиб бораётганидан далолат беради, дея ёзди Исроилнинг Haaretz газетаси.

Ёвузлик ўқини айлантирмоқдамисиз?

Вашингтон ва унинг иттифоқчиларининг халқаро қаршилик ўқи дунёда таъсирга эга бўлиб бораётган бир вақтда АҚШ терроризм ҳомийлари сифатида кўрадиган Сурия ва Шимолий Корея ҳамкорликни кенгайтиришга тайёргарлик кўрмоқда, дея таъкидлайди Newsweek.

Газета Шимолий Кореянинг Дамашқдаги элчиси Цзан Мюн Хо Сурия меҳнат ва ижтимоий масалалар вазири Рима Ал-Қодирий билан учрашганини маълум қилди. Сурия амалдори ўз мамлакати Пхеньян томонидан Сурия қўллаб-қувватланаётганига юқори баҳо беради ва урушдан кейинги тикланиш жараёнларида Корея тажрибаси ва экспертлар гуруҳи фикридан фойдаланишга умид билдиришини таъкидлади.

Newsweekнинг ёзишича, Хафиз Асад томонидан ҳарбий тўнтариш уюштирилганидан сўнг Шимолий Корея Исроилга қарши курашда Сурия ва Мисрга ёрдам бериш мақсадида ўз аскарларни юборган эди. Башар Асад 2000 йилда ҳокимиятга келганида, айрим маълумотларга қараганда, айнан Шимолий Корея унга ядровий реактор қуришга ёрдам берган. Бу реактор 2007 йилда Исроил томонидан ҳаводан берилган зарба оқибатида йўқ қилинган эди.

Марказий Осиё барқарорлашдими?

Бу саволга жавоб топишга уринган Stratforнинг ёзишича, минтақадаги энг беқарор дея тан олинадиган Қирғизистонда ҳокимият тинч йўллар билан алмашди, бироқ бошқа омиллар, масалан кучсиз иқтисод, Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегара ва ресурслар билан боғлиқ баҳслар, жиҳодчиларнинг таҳдиди ва мамлакатга таъсир ўтказиш борасида Россия ва Хитойнинг рақобатининг кучайиши хавфлигича қолмоқда.

Ўзбекистонда президент Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар ҳаракати тезлиги ва интенсивлиги ҳокимиятнинг бўлинишига олиб келди ва Мирзиёевнинг мустаҳкам куч-қудрати, тез ўсиб бораётган аҳоли ва радикал кайфиятдаги руҳий ҳолат сиёсий беқарорликка олиб келиши мумкин.

Назарбоевни ўрнини эгаллашга қодир бўлмаган сиёсатчининг йўқлиги сабабли ҳам келажакда Қозоғистонда ҳокимият ўзгариши қизғин кечиши мумкин. Ҳокимият ўзгариши силлиқ кечган тақдирда ҳам Қозоғистон энергетика иқтисоди ҳамон нархлар ўйнаб туришига боғлиқлигича қолмоқда, жиҳодчилар эса доимий равишда ва кучайган хавф бўлиб қолмоқда.

Туркманистон президенти Бердимуҳаммедовнинг саъй-ҳаракатлари ва унинг бошқарувига сиёсий даъвогарлар йўқлигига қарамай, у жаҳонда энергетикага нархларнинг пасайиб кетгани боис мамлакатидаги иқтисодий вазиятнинг ёмонлашиб бораётгани сабаб ўсиб бораётган босимлар билан тўқнаш келмоқда.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон сиёсий меросхўрлик масаласида қандайдир муаммолар билан тўқнаш келмаётган бўлса-да, бироқ келажакда унинг мустаҳкамланган ҳокимияти мамлакатда беқарорликларни кучайишига сабаб бўлиши мумкин. Ўсиб бораётган ижтимоий-иқтисодий босимлар ҳамда Россия ва Хитой сингари минтақавий ўйинчилар ўртасидаги рақобат минтақадаги умумий беқарорлик омили сифатида кўрилади

XS
SM
MD
LG