Ссылки доступа

Рим папаси Франциск Аун Сан Су Чжи билан музокаралар ўтказди


Папа римский Франциск и Аун Сан Су Чжи

Рим папаси Франциск Мьянманинг фуқаролар етакчиси Аун Сан Су Чжи билан музокаралар ўтказди. Жаҳон агентликлари таъкидлашича, бу унинг ташрифининг нозик пайти бўлиб, бу Ватикан раҳбарини дунёдаги қочоқлар билан боғлиқ энг катта инқироз ҳудудига олиб келди.

Су Чжи билан учрашувдан сўнг, Рим папаси Мьянма аҳолисига мурожаат билан чиқди. У Бирманинг келажаги «ҳар бир этник гуруҳнинг» ҳуқуқларини ҳимоя қилишга боғлиқ эканлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ўн йиллаб вақт давомида давлат томонидан камситилган, кейинги ойларда эса қаттиқ ҳарбий таъқибга учраган роҳинжа мусулмонларини билвосита қўллаб-қувватлаш сифатида қабул қилинди.

Франциск Аун Сан Су Чжи ва бошқа ҳукумат вакиллари олдида сўзлаган нутқида қатағонлар ҳақида эслатмади ва "роҳинжа" сўзини ишлатмади. Лекин у Мьянмада одамлар «фуқаролар тўқнашувлари ва ҳарбий ҳаракатлардан жабр кўришда давом этаётганлигидан» афсусда эканлигини билдирди ва Мьянмани ўз уйи деб биладиган ҳар бир кишига асосий инсон ҳуқуқларикафолатланиши зарурлигини қатъий уқтирди.

Асосан буддачилар яшайдиган Мьянмада «роҳинжа» сўзини омма олдида айтиш табу ҳисобланади. Камчиликни ташкил этувчи мусулмонларга фуқароликка қабул қилишни рад этишмоқда ва уларни ноқонуний «бенгал қочоқлари» деб айтишади.

Францискнинг Су Чжи олдидаги нутқи у роҳинжа мусулмонларига нисбатан қатағонларга қарши чиқаётганлиги боис, унинг тарифидан энг кўп кутилган қисми бўлди. Бу қатағонларни АҚШ ва БМТ камчиликни ташкил этувчиларни Ракхайн шимолий штатидан сиқиб чиқариш бўйича «этник тозалаш» деб номлаган. Август ойида Роҳинжа исёнчилари армиянинг жанговар постларига ҳужум қилганидан кейин бошланган операция жавоб ҳаракатларига олиб келди. Бунинг натижасида 620 000 мингдан ортиқ роҳинжа мусулмонлари қўшни Бангладешга қочди. Улар шу ердан туриб, роҳинжа мусулмонларининг бутун бошли қишлоқлари ёқиб юборилгани ва талангани, аёллар ва қизлар зўрлангани ҳақида хабар қилдилар.

XS
SM
MD
LG