Ссылки доступа

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати 2018 йили Ашхободда бўлиб ўтади


Оғир атлетика бўйича Халқаро Федерацияси (IWF) Ижроия қўмитаси 2018 йилги жаҳон чемпионатини Туркманистон пойтахти Ашхободда ўтказиш борасида қарор қабул қилди, дея хабар беради ТАСС ахборот агентлиги ташкилот матбуот хизматига таяниб.

Аслида жаҳон чемпионати Перу пойтахти Лимада бўлиб ўтиши керак эди. Ноябр ойида Перу томони мусобақалар ўтказишдан воз кечди ва ташкилотга бошқа мамлакатда мусобақаларни ўтказиш ҳуқуқини берди, хабар беради ТАСС.

Inside the games ахборот порталининг маълум қилишича, бу мусобақалар ўтадиган Сан-Исидродаги спорт маркази қуриб битказилмагани билан боғлиқдир, шу сабабли у ерда 2018 йилнинг декабрь ойига қадар мусобақалар ўтказилиши мумкин эмас.

Шу йилнинг сентябрь ойида Туркманистонда жанг санъати ва ёпиқ иншоатларда V Осиё ўйинлари бўлиб ўтди, спорт иншоатлари ва бошқа инфратузилмалар учун, маълумотларга қараганда, 10-15 миллиард доллар сарфланган. Олимпия шаҳарчасидаги ўнлаб объектлардан иккитаси – қиймати 5 миллиард долларга тенг- ёпиқ бассейн ва отнинг улкан боши жаҳонда энг катта бўлгани боис Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.

XS
SM
MD
LG