Ссылки доступа

Қозоғистонда Бакиев иштирокида Қирғизистон тўғрисида ҳужжатли фильм суратга олинди


Қозоғистон миллий «Хабар» телевизион агентлиги Қирғизистон тўғрисида ҳужжатли фильмни суратга олди. Интервью берувчилар орасида 2010 йил апрель ойида Минскка қочиб кетишга мажбур бўлган ҚРнинг собиқ президенти Қурманбек Бакиев ҳам бор.

Бу фильм ҳақидаги анонс Интернетда 27 ноябрь куни пайдо бўлди. Бу ерда гап 2010 йилги ҳодисалар ҳақида кетмоқда, собиқ президент ўша воқеаларни эсга олади, “Оқ уй” олдидаги отишмалар ва жароҳат олган одамлар намойиш этилади. Анонсда намойиш этилган қисқа парчада Қурманбек Бакиев шундай дейди: «Мен ўйлайман …Мен ишонаман, мен ишонаман, ватанимга қайтиш вақти келади. Қайтаман».

2010 йилнинг 7 апрелидаги халқ тўлқинидан сўнг Қурманбек Бакиев оиласи билан мамлакатдан қочиб кетди. 2010 йилги апрель ҳодисалари муносабати билан у сиртдан умрбод қамоққа ҳукм қилинган. Айни дамда у Беларуссияда истиқомат қилмоқда.

Сўнгги 1,5 ойда Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар совуқлашиб кетди, икки мамлакат чегараларидан ўтишда (ҚР томонидан) мураккабликлар кузатилмоқда.

Тўртта каналнинг «Телеоиласи» бўлмиш - «Хабар» агентлиги – давлатга қарашли. «Хабар» АЖнинг ягона акциядори сифатида ҚР ахборот ва коммуникациялар вазирлиги кўрилади.

XS
SM
MD
LG