Ссылки доступа

Шимолий Корея яна бир ракета синовини ўтказди


АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея томонидан навбатдаги қитъалараро баллистик ракетанинг синов тариқасида учирилишига кескин муносабат билдирди. “Биз бу вазиятни шундай қолдирмаймиз”, - батафсил изоҳларсиз деди президент.

Жанубий Кореянинг ҳарбий манбалари Шимолий Корея томонидан ўтказилган навбатдаги ракета синови ҳақида хабар қилди. Жанубий Корея хабарларига кўра ракета ҳали учаётган пайтнинг ўзидаёқ ушбу мамлакат қўмондонлиги жавоб тариқасида Шимолий Корея ҳудудига зарбани ифодаловчи синов тариқасидаги ракетани учирди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги Шимолий Корея ҳудудидан ракетанинг учирилиши қайд қилинганлиги ҳақида маълум қилди. Ракета бир минг километрга яқин масофа босиб, Япон денгизига тушди. Бошқа манбаларнинг хабарига кўра, у 50 дақиқа учганидан сўнг денгизга тушган. Американинг CNN телеканалининг қайд қилишича, шу билан Шимолий Корея ракетаси 2017 йил ичида Япония иқтисодий зонасига бешинчи бор “тушмоқда”.

АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийлари илк бор эрта саҳарда, тонг ёришгунига қадар ўтказилган ракета синови параметрлари ҳақида олинган ахборотни таҳлил қилмоқдалар.

Гуам ороли, Тинч океанининг ғарб қисмидан келган хабарга кўра, Шимолий Корея учирган ракета Американинг бу ҳудудига “ҳеч қандай хавф туғдирмаган”.

XS
SM
MD
LG