Ссылки доступа

Давлат думасига хорижий агентлар-ОАВ учун жарималарни назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилди


Россия Давлат думасига хорижий агент мақомидаги хорижий ОАВ фаолияти тартибини бузганлик учун 5 миллион рублга қадар маъмурий жазони назарда тутувчи қонун лойиҳаси киритилди. Ҳужжат Давлат думасининг қонун чиқариш фаолияти базасига чоршанба куни жойлаштирилган, деб хабар беради Интерфакс.

Қонун лойиҳасида ҳам ОАВнинг ўзлари, ҳам улар таъсис қиладиган хорижий агент мақомидаги Россия юридик шахслари учун жарималар кўзда тутилган.

Қонун лойиҳасига кўра, “Хорижий агентлар”-ОАВ ҳақидаги қонунни илк бор бузганлик учун жисмоний шахсларга 10 минг рублдан бошлаб, юридик шахсларга – 500 минг рублгача жарима солиниши мумкин. Йил давомида қонунни такроран бузганлик учун жисмоний шахсларни 50 минг рублдан бошлаб, юридик шахсларни эса – бир миллион рублгача бўлган сумма билан жазолаш таклиф қилинмоқда. Ҳар бир кейинги қонун бузилиши жисмоний шахсларга 100 минг рубль жарима ёки 15 суткагача қамоқ жазоси ҳамда юридик шахсларга 5 миллион рубль миқдорида жазо солинишига олиб келади.

Қонун лойиҳаси, муаллифлар мўлжалига кўра, 2018 йил 1 январдан бошлаб кучга кириши керак.

Ўтган ҳафтада Россияда ҳокимият органларига хориж томонидан молияланадиган ОАВларни “хорижий агентлар” деб эълон қилишга рухсат берадиган қонун қабул қилинган. Бундай ОАВ ўз фаолияти ҳақида Россия Адлия вазирлигига ҳисоб бериши ва ўз маҳсулотларини маркировка қилиши керак бўлади.

Европа Иттифоқи, АҚШ ва халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар, шунингдек Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш “Хорижий агентлар”-ОАВ ҳақидаги қонунни танқид қилдилар.

XS
SM
MD
LG